← Bugun maktabimizdaBoshqa

"8- A" Замонавий технологиялар ва инновацион ғоялар

📅 12-oktabr, 2026🕒 11:02
"8- A" Замонавий технологиялар ва инновацион ғоялар

Мактабимизда давом этаётган «Замонавий технологиялар ва инновацион ғоялар» ҳафталиги доирасида юқори синф ўқувчилари ўзларининг креатив лойиҳалари билан барчани лол қолдирмоқда.
Куни кеча 8-А синф ўқувчилари Қаҳрамонов Паҳлавон, Олимжонов Умиджон ва Абдужалилов Жамшидбеклар томонидан инновацион ғоялар асосида лойиҳалаштирилган замонавий автобус модели синфдаги укувчиларга  таништирилди.
Ёш ихтирочилар ўз лойиҳаларида транспорт тизимини ривожлантириш, йўловчиларга қулайлик яратиш ва экологик тоза технологиялардан фойдаланиш бўйича ўз қарашларини намойиш этишди.
Келажак муҳандислари ва олимлари бўлмиш ўқувчиларимизга янгидан-янги зафарлар тилаймиз! 👏🚀

"8- A" Замонавий технологиялар ва инновацион ғоялар

Fikrlar (0)

Hali fikr yo‘q. Birinchi bo‘lib fikr bildiring!